Бугун “Кексалар ҳафталиги”га старт берилди
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4 — 10 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун старт олган ушбу ҳафталик “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг