Бугун икки нафар боксчимиз лицензион мусобақада рингга чиқишади

09:34 03 Март 2020 Спорт
1148 0

Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир старт олади. Регламентга кўра,  ўрта вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади. Ушбу кун дастурида икки нафар вакилимиз Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) рингга чиқиши белгилаб қўйилган.

Эркаклар:

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин Мажид (Иордания) (тахминий бошланиш вақти: 20:50*)

Аёллар:

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Женнифер Чиенг (Микронезия) (14:10)

* – Жангларнинг бошланиши Тошкент вақти билан тахминан кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер