Бугун Дохада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги старт олади
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Қатар пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олади. 5 мартга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, турнирда 6 нафар ҳамюртимиз қатнашади. Улар орасида афсонавий Оксана Чусовитина, Расулжон Абдураҳимов каби тажрибали гимнастикачиларимизни ҳам учратиш мумкин.
Жамоамизнинг турнирда рўйхатдан ўтган таркиби:
Эркаклар:
Расулжон Абдураҳимов
Абдулла Эргашев
Ўткирбек Жўраев
Абдулла Азимов
Аёллар:
Оксана Чусовитина
Гулназ Жумабекова
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг