Бугун 5 нафар боксчимиз ЖЧ ярим финалида рингга чиқади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувларига старт берилади.
Хабарингиз бор, ушбу босқичга терма жамоамизнинг 5 нафар вакили етиб келган ва улар бугун мусобақанинг финал йўлланмаси учун рингга кўтариладилар. Эътиборлиси, бу босқичда 2 нафар вакилимизга англиялик боксчилар рақиблик қилади. Батафсил:
52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция) (Бошланиш вақти – 15:00)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)
UZREPORT TV телеканали мазкур жангларни жонли эфирда намойиш қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг