Бугун 12:00 да Қозоғистонда бир дақиқалик сукут сақланади
Бугун Қозоғистонда коронавирус эпидемияси қурбонларини хотирлайдиган Умуммиллий мотам куни.
Нур-Султон вақти билан соат 12:00да республика бўйича бир дақиқалик сукут сақланади.
Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб барча кўнгилочар тадбирлар ва ОАВда кўрсатувлар намойиши бекор қилинади.
Бутун мамлакат бўйлаб ва дипломатик ваколатхоналар биноларида байроқлар тушириб қўйилади. Давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг