«Бу мотам тутган оилалар олдидаги қарзимиз» — Байден АҚШда қурол-яроғ савдосини чеклашга чақирмоқда

12:35 15 Февраль 2021 Дунё
848 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни қурол олиб юришни тартибга солувчи қонунларни ислоҳ қилишга чақирди. 

Байденнинг сўзларига кўра, ҳар қандай ўқотар қуролни сотишдан олдин харидорнинг тарихи текширилиши керак. Бундан ташқари, автоматик ва ярим автоматик қуроллар савдоси, шунингдек, кенг ассортимент дўконлар фаолиятини тақиқлаш керак. 

АҚШ президенти, шунингдек, онгли равишда қуролни фуқароларга сотадиган ишлаб чиқарувчилар ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатлари учун жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблайди.

Байден ислоҳотлар зарурлигини оммавий қотилликка қарши кураш билан изоҳлади. 

«Бу ўзгариш биз қурбонлар ва улар туфайли мотам тутган оилалар олдидаги бизнинг қарзимиздир. Ҳаракат қилиш вақти келди», дейди АҚШ раҳбари. 

Байден Парклэнддаги отишмани мисол қилиб, ушбу ўзгартиришга қанчалик зарурат борлигини таъкидлаган. 

АҚШда оммавий отишмалар мунтазам бўлиб туради ва кўпинча уларда ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмади. Хусусан, 2018 йилнинг февраль ойида 19 ёшли Николас Круз Парклэнд шаҳридаги собиқ мактабида одамларни ўққа тутган эди. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди ва худди шунча одам тан жароҳат олди. 

2019 йилда 21 ёшли «мерган» Техас штатидаги Эль-Пасо савдо марказида 23 кишини отиб ўлдирди, яна шунча одамни яралади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер