Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади
Иллюстратив фото
Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу ҳақда ДТМ ЎзА аудиочатида маълум қилди.
Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус чекловлари туфайли 2020 ва 2021 йилларда тест синовлари стадионлар ва бошқа очиқ майдонларда ўтказилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг