Бу йил фармацевтика соҳасига камида 1 млрд доллар инвестиция олиб келинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида касалликларни даволаш билан бирга унинг олдини олишга қаратилган препаратларни ҳам кўпайтириш зарурлигини айтди.
«Тиббиётдаги кенг кўламли ислоҳотларимиз, бирламчи бўғинда профилактиканинг кучайтирилиши касалликларни даволаш билан бирга унинг олдини олишга қаратилган препаратларни кўпайтиришни тақозо этмоқда», деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, мутасаддилар олдида бу йил соҳага камида 1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, сифатни ошириш ва хорижий етук фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали ички истеъмолдаги маҳаллий дорилар улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш, келгуси беш йилда экспортни 1 миллиард долларга олиб чиқиш вазифалари тургани қайд этилди.
Бу борада 100 дан зиёд ишлаб чиқарувчилар, 50 дан ортиқ импортчилар, 300 га яқин улгуржи ва чакана савдо корхоналари, инвесторлар билан соҳадаги масалалар муҳокама қилинди, билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида катта қарор лойиҳаси тайёрланди.
Шундай бўлсада, ҳокимларда ҳудудидаги фармацевтика корхоналари билан гаплашиб, улар кўтарган масалаларга ечим топадиган тизим йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг