Бозорлардаги нарх-наволарни сенаторлар ўз назоратига олди
Архив сурат
Карантин даврида юртимиздаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларимиз орасида ноўрин ваҳима пайдо бўлиб, савдогарлар томонидан нархлар оширилаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Жорий йилнинг 30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтимиздаги Миробод, Фарҳод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорлардаги нарх-наволар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сенаторлар бозорлардаги санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши ҳолатлари билан ҳам танишишди. Ушбу деҳқон бозорларида санитария ҳолатларини сақлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, Туман санитария-эпидемиология назорати томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бозорларнинг кириш қисмида махсус дезинфекция ускуналари ўрнатилган бўлиб, харидорлар томонидан мазкур воситалар фойдаланилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, бозорлардаги нарх-наволар сенаторларнинг назоратида. Энг муҳими, нарх-навонинг асоссиз ошиши бўйича ваҳимага асло ўрин йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг