Божхона постида гиёҳвандлик воситасининг олиб ўтилишига чек қўйилди

18:33 13 Февраль 2023 Жамият
661 0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ҳаракатига чек қўйилди.

“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси А.З.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида 1 дона полиэтилен ўрамда ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 64,12 грамм бўлган “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер