Бўзатовлик нуронийлар «Чимён»да дам олмоқда
Фото: Халқ сўзи
Республикасининг Бўзатов туманидан 72 нафар нуроний Фарғона туманидаги «Чимён» сиҳатгоҳига олиб келинди.
Меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросимида мамлакатимизда халқ манфаатини кўзлаб олиб борилаётган улкан ислоҳотлар самараси, хусусан, «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар эътироф этилди. Кекса авлод вакилларига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қамрови тобора янги мазмун касб этаётгани таъкидланди.

Ўз навбатида қорақалпоғистонлик меҳмонлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.
— Бўзатовлик меҳнат фахрийлари 10 кун давомида сиҳатгоҳда бепул дам олиб, соғломлаштириш муолажалари қабул қилади ва улар учун Фарғона вилояти бўйлаб мароқли саёҳатлар ташкил этилади , — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Эркин Нуралиев. — Айтиш жоизки, Оролбўйида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз йил давомида «Чимён» сиҳатгоҳида ҳордиқ чиқаришлари кўзда тутилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг