Боёвут тумани ҳокими ўринбосари вафот этди
Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
С.Мирзаева 1969 йил 11 ноябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2020 йил 26 июндан ҳозирги вақтгача Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг