Боситхонованинг ўрнига янги биринчи ўринбосар Гулнора Маруфова тайинланди

08:28 04 Июль 2020 Жамият
1957 0

Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Маруфова Гулнора Маҳмудовна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Гулнора Маруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.

2004 йилдан 2020 йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг февраль ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер