Бошланғич мактаб ўқувчилари учун бепул таомнома менюси ишлаб чиқилади

13:10 02 Июнь 2023 Сиёсат
413 0

27 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида кетринг хизмати билан фаолият олиб борувчи тадбиркорлар иштирокида 1-дан 4-синфгача бўлган мактаб ўқувчилари учун бепул, сифатли, енгил, калорияга бой таомнома менюсини ишлаб чиқиш мақсадида муҳокама ва музокарали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Т.Комилов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Н.Атабеков ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов иштирок этишди.

Тадбирда барча вилоятлардан 40 нафар тадбиркорлар ўзларининг тайёр маҳсулотлар намуналарини намойиш этиш имконига эга бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер