Борис Жонсон жарроҳлик столига ётқизилди

18:13 20 Июнь 2022 Дунё
1253 0

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Лондондаги касалхонада умумий беҳушлик остида бурун бўшлиғида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда «The Daily Mail» хабар бермоқда.

«Бош вазир кичик жарроҳлик амалиётидан ўтди. Бу унинг бурун бўшлиғи билан боғлиқ. Бугун эрталаб у дам олади. Тушдан кейин мен янги маълумотлар ҳақида хабар бераман», деди бош вазирнинг вакили.

Унинг қўшимча қилишича, муҳим маълумотлар кейинги 24 соат ичида Бош вазир ўринбосари Доминик Раабга хабар қилинади. Шу билан бирга, Буюк Британия бош вазири 21 июнь куни Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси мажлисига раислик қилиши ҳам режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, Жонсон ўз қароргоҳига қайтган ва ўзи учун тайёрланган тез ёрдам машинаси хизматидан фойдаланмаган. Жорий операция Жонсон 2020 йилда «COVID-19»ни бошидан ўтказганидан кейин биринчи марта касалхонага мурожаат қилишидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер