Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда

18:00 13 Апрель 2023 Иқтисодиёт
791 0

Фото: Иллюстратив сурат

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган «Огоҳ бўлинг! Болалар учун тайёрланган озуқани ҳам алдаб сотишяпти» сарлавҳали хабар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди:

— ҳозирги вақтда ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, Қўмита бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

— шунингдек, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги юзасидан Қўмита ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда ўзаро назорат хариди тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қўмита томонидан ўрганиш якунлари бўйича, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер