Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?

10:32 16 Март 2020 Жамият
1022 0

Иллюстратив фото

Қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълумот берди.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер