Боғча мудираси пора олаётганда ушланди
ДХХ ва Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2020 йил 27 февраль куни соат 15:20ларда Бухоро шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаси мудираси, Бухоро шаҳрида яшовчи 34 ёшли Р.Ф муассаса ошпази Ф.Э.нинг жияни Д.М.ни тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 250 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Р.Ф.га Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг