Бобосининг ҳовлисида яшил рангли ўсимликларга қараб юрган шоввоз эндиликда қонун олдида жавоб беради

15:35 10 Август 2023 Жамият
331 0

Қашқадарё вилоятида 2023 йилнинг 22 июль куни соат 15:30 ларда Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, 29 ёшли К.Х. ўзининг “Койни” қишлоғида яшовчи бобосининг яшаш хонадони ҳовлисига 23 туп яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликларни тагига ишлов бериб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлиб, ушбу ўсимликлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабидиол моддаси борлиги, бу тақиқланган “каннабис” ўсимлик тури эканлиги, ушбу 23 тўп “каннабис” ўсимлигининг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 3 кг. 450 грамм эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича К.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер