BMW блокпостга келиб урилди. Икки нафар полициячи ҳалок бўлди
25 май куни Қозоғистоннинг Олмота вилоятида алкгоголь ичимлигини истеъмол қилиб, маст бўлган 26 ёшли ҳайдовчи BMW русумли автомобилида Коксай Корасай микротуманидаги блокпостга келиб урилган. Аввалига у бетон тўсиққа чиқиб кетган, сўнгра инерция билан салонида икки нафар полициячи ўтирган патруль автомашинаси билан тўқнашган, деб хабар берди Polisia.kz.
Оқибатда 42 ёшли патрул хизмати ходими Жалгас Жангазиев ўта оғир жароҳат олиб, тез ёрдам келгунича ҳаётдан кўз юмган. Унинг ҳамкасби Дастан Абдиканов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Кейинчалик у ҳам ҳушига келмай, вафот этган.
BMW ҳайдовчиси қамоққа олинган. Айни пайтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Олмота шаҳар полиция департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг