БМТ инсониятни янги пандемиядан огоҳлантирди
БМТ дунё янги глобал пандемияга дуч келиши мумкинлигини маълум қилди.
Тахминларга кўра, жорий йил охирига қадар 130 миллиондан ортиқ одам очлик муаммоси билан юзлашади, ривожланган мамлакатларда эса аксинча, семириш жуда катта хавф туғдиради.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси даврида дунёдаги аксарият одамлар соғлом овқат истеъмол қилишни тўхтатишган ҳолда зарарли озиқ-овқат, хусусан, тезпишар таомларга эътибор қаратишган.
Бу каби ҳолат, мутахассисларнинг таъкидлашича, даромадларини йўқотган ва шу боис ҳам пулларини тежашга мажбур бўлганлар орасида қайд этилган.
БМТ маълумотларига қараганда, ҳозирда ортиқча вазнга эга одамлар сони очликдан азият чекаётганлар сонидан анча кўп. Ваҳоланки, статистикага кўра, дунё бўйлаб уч миллиардга яқин аҳоли айни пайда ўзини соғлом овқат билан таъминлай олмайди, бу эса ўз навбатида, ортиқча вазн пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Шу боис ташкилот семириб кетган одамлар диабет, юрак-қон томир ва онкологик касалликларга кўпроқ мойиллигини таъкидлаб, муаммонинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг