БМТ экспертлари инсоният учун асосий таҳдидларни санаб ўтди
Иллюстратив фото
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (YUNEP) мутахассислари инсоният учун энг хавфли таҳдидларни санаб ўтди. Экспертлар ҳисоботи ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, инсониятга йирик ўрмон ёнғинлари ва шовқин ифлосланиш* (шовқин билан ифлосланиш) энг катта хавф туғдиради. Ҳисоботни тузувчилар ушбу ҳодисаларни табиат ва инсон саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатадиган ҳодисалар қаторига киритдилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрмон ёнғинлари иссиқхона газларини ютувчи дарахтлар умрига зомин бўлиб, ушбу ҳолатнинг пайдо бўлиш манбасига айланишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, ёнғинлар жараёнида атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва музликларнинг эриши содир бўлади.
Ўз навбатида, шовқин ифлосланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади ва сурункали асабийликни келтириб чиқаради. Натижада, бу омиллар руҳий касалликларнинг ривожланишига, юрак ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Шовқин ифлосланиш* — акустик ёки шовқин маълум бир жойнинг атроф-муҳит стандартларига таъсир қиладиган ортиқча баланд товушлардан иборат. Гарчи шовқин бошқа ифлосланиш турлари, масалан, ахлат каби тарқалмаса ёки тўпланмаса ҳам, бу нафақат одамларнинг, балки бошқа тирик мавжудотларнинг ҳаётига ҳам зарар этказиши мумкин.
Шовқин ифлосланиш тушунчаси (ёки эшитиш қобилияти йўқ), асосан одамларнинг иши ва фаолияти, айниқса транспорт воситалари ва саноат соҳалари билан боғлиқ бўлган безовта қилувчи ва ҳаддан ташқари баланд товушни аниқлаш учун ишлатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг