БМТ экспертлари барча давлатларни Фаластинни тан олишга чақирмоқда
БМТ экспертлар гуруҳи Яқин Шарқда тинчликни таминлаш учун бутун дунё давлатларини Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга чақирди. Ташкилотнинг Фаластин ҳудудидаги инсон ҳуқуқлари бойича вакили бундай қарор зулм остидаги халқни қоллаб-қувватлашнинг муҳим элементи болишини айтган.
“Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Рафаҳга бошқа ҳарбий ҳужум уюштирилмаслик Фаластин ҳамда Яқин Шарқда барқарор тинчлик орнатишнинг биринчи шартидир”, деган экспертлар гуруҳи.
Маҳаллий хабарларда қайд этилишича, 5 ёшгача болган 3500 нафар бола очлик хавфи остида қолмоқда. Улар инсон ҳаёти учун муҳим болган эмлашлар уёқда турсин, оддий озуқа топишга ҳам қийналябди. Исроил Миср билан чегарадаги Рафаҳ пунктини эгаллаб олганидан кейин Газога келадиган гуманитар ёрдам 67 фоизга камайиб кетган.
Соннги вақтларда 1 миллиондан ортиқ одам Рафаҳдаги хунрезликлар сабаб мажбуран кочирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг