БМТ дунёга донли экинлар танқислиги таҳдид солишидан огоҳлантирди
Иллюстратив фото
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Гутерриш ўғитлар нархининг ошиши туфайли дунёда дон экинлари танқислиги таҳдид қилаётганидан огоҳлантирмоқда.
Украинадаги вазият туфайли ўғитлар нархининг ошиши, шунингдек, Россия ва Белорусга қўйилган санкциялар бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамларга зарар етказадиган ҳосил етишмаслигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш айтиб ўтди.
Қайд этилишича, ўғитлар нархи рекорд даражага етган ва икки баравар кўпроқ ошган.
«Ўғитсиз маккажўхори ва буғдой танқислиги кузатилади ва шолига ҳам таъсир қилади ҳамда бу Осиё ва Жанубий Америкадаги миллиардлаб одамларга ҳалокатли таъсир кўрсатади», дейди БМТ Бош котиби.
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинадан дон экспорт қилишнинг имкони йўқлиги сабабли глобал озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш борасида келишмовчиликлар юзага келгани маълум бўлган эди. Шу боис Беларусга қарши санкцияларни қисман олиб ташлаш борасида ҳам гап-сўзлар бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг