БМТ Бош котиби коронавирусга қарши эмланди

19:14 29 Январь 2021 Дунё
977 0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерреш Твиттердаги саҳифасида кеча коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичидан ўтгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Нью-Йорк мериясининг таъкидлашича, БМТ раҳбарининг эмлаш кампаниясида иштирок этиши COVID-19 вакцинасига ишончни оширишга ёрдам беради.

«Бугун мен COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилиш бахтига муяссар бўлдим, — деган А.Гутерреш Нью-Йорк шаҳридаги эмлаш марказида укол олганидан сўнг. - Биз вакцинани ҳамма учун ҳамма жойда мавжуд бўлиши учун барча чораларни кўришимиз керак»

Нью-Йорк шаҳар мерияси ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Пенни Абейвардена БМТ Бош котиби вакцина қабул қилганидан мамнунлигини билдирган. Бу шаҳарнинг 65 ёшдан катта барча аҳолисини қамраб олган коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг ҳозирги босқичида жуда муҳим.

«БМТ Бош котиби вакцинани олиш учун барча нью-йоркликлар сингари Нью-Йоркдаги давлат мактабларидан бирида онлайн тарзда рўйхатдан ўтгани мени жуда ҳаяжонлантирди», - дея қўшимча қилган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер