БМТ 2023 йилда аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб оладиган давлат номини маълум қилди

19:15 11 Июль 2022 Дунё
6602 0

Архив сурат

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2023 йилда аҳоли сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳисоботида айтилишича, Ҳиндистон 2023 йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади. Ҳар икки мамлакат аҳолиси ҳозирда тахминан 1,4 миллиард кишини ташкил қилади.

Бундан ташқари, БМТ 2022 йил 15 ноябрда дунё аҳолиси сони 8 миллиард кишига етишини башорат қилган.

«Бу бизнинг хилма-хиллигимизни нишонлаш, ўртача умр кўриш давомийлигини оширган, оналар ва болалар ўлимини кескин қисқартирган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларни эътироф этиш учун имкониятдир», дейилади БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботида.

Шу билан бирга, дунё аҳолиси ўсишининг ярмидан кўпи бор-йўғи саккизта давлатда ҳисобига тўғри келмоқда. Булар Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания.

Шу билан бирга, ҳисоботда бир қатор мамлакатларда, биринчи навбатда, Шарқий Европада аҳоли сонининг ўсиши ҳозирги вақтда салбий кўрсаткичга эгалиги айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер