Блогер аёл калтаклангани айтилмоқда
Illyustrativ foto
Ижтимоий тармоқларда блогер Фатима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, 22 ноябрь куни блогер Фатима Жўраева Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилган.
Ф. Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирган.
Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ф. Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг