Биз яна ҳарбий тўнтаришларни кўрамиз, дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди — БМТ Бош котиби
Фото: AP
Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида айтиб ўтган.
«Биз бир авлод учун энг катта инқирознинг чўққисига дуч келмоқдамиз — дунё тобора тез суръатлар билан орқага кетмоқда. Биз яна ҳарбий тўнтаришларни кўрамиз, дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди», деган Гутерриш.
Унга кўра, ҳозирда ядровий таҳдид охирги 40 йил ичида энг юқори даражада.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг