Биз Қодир Оллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз — Афғонистон Ислом Амирлиги расмий вакили

18:37 02 Сентябр 2021 Сиёсат
1564 0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан табрикнома келди.

Табрикда шундай дейилади:

«Биз қўшни дўст Ўзбекистон Ҳукумати ва халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаймиз ва бизнинг энг самимий тилакларимизни билдирамиз.

Биз Қодир Оллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини нафақат яхши қўшничилик муносабатлари, балки умумий диний, маданий ва маънавий қадриятлар бирлаштиради ва бу муштараклик мамлакатларимиз халқларини янада бир-бирига яқинлаштиради.

Биз Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид боғлаб қоламиз».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер