«Биз Америкага қонун ва тартибни қайтаряпмиз» — Трамп ўз президентлиги даврида рекорд даражада жиноятчилар қўлга олинганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурациясидан буён Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) 28 мингдан ортиқ зўравонлик жиноятларига алоқадор шахсларни ҳибсга олганини маълум қилди.
— Менинг маъмуриятим даврида ФҚБ ажойиб ишларни амалга оширмоқда. 20 январдан бери 28 мингдан ортиқ зўравон жиноятчи ҳибсга олинди (рекорд!), 6 мингдан ортиқ ноқонуний қурол мусодара қилинди, — деб ёзди АҚШ раҳбари ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида.
Республикачи сиёсатчининг таъкидлашича, 1,7 мингдан ортиқ болаларга тажовузда айбланаётган жиноятчилар, 300 га яқин одам савдоси билан шуғулланувчилар қўлга олинган, 2 мингта жиноят тармоғи фаолияти тўхтатилган, 5 минг бола эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қутқарилган.
— 1,9 тонна фентанил мусодара қилинди — бу 125 миллион кишини ўлдиришга етадиган миқдор. Бу тарихий натижалар! Биз Америкага қонун ва тартибни қайтаряпмиз, — деди Трамп.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг