Биржа савдоларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи тушишни бошлади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензинини биржа савдолари орқали барча харидорларга тенг шароитларда сотилишини ташкил қилиш мақсадида қуйидаги амалий чоралар кўрилди:
биринчидан, нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб биржа савдоларига қўйиладиган кунлик умумий автомобиль бензини ҳажмининг камида 20 фоизини 1 тонналик лотларда қўйилиши таъминланди;
иккинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензини харидорларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида (лимит) белгиланди;
учинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензинини кунлик қўйиладиган ҳажмлари оширилди.
Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни:
биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашди, шу билан бирга;
биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 баробарга ошди (32
Таъкидлаш жоизки, юқоридаги кўрсатилган чора-тадбирлар бу вақт талаб қиладиган масала ва табиийки ушбу даврда автомобилларга ёнилғи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг