Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Байрутдаги вазиятдан хавотирда

01:00 03 Сентябр 2020 Дунё
1071 0

Фото: AP

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яқинда Байрут портида кўплаб фармацевтика маҳсулотлари, саноат миқёсида ишлаб чиқарилган ҳамда зараркунандаларга қарши воситалар ва бошқа хавфли токсик моддаларни ўз ичига олган портлашнинг экологик оқибатларидан жиддий хавотирда эканлигини маълум қилди.

БМТ Тараққиёт Дастури мутахассисларининг таъкидлашларича, Ливаннинг қирғоқ минтақаларидаги экологик вазият фожиадан анча олдин ҳам хавфли бўлган. Портлашлар эса кимёвий ифлосланишни янада кучайтирган.

4 август куни Байрут портида кучли портлаш содир бўлди. Минтақадаги нафақат энг муҳим транспорт марказига, балки Ливан пойтахтининг муҳим қисмига, шу жумладан, тураржойлар, тиббиёт ва таълим муассасалари ҳамда бошқа инфратузилма объектларига жиддий зарар етди. Портнинг вайронага айланиши натижасида 100 мингдан 800 минг тоннагача бўлган катта миқдордаги чиқинди уюми пайдо бўлган.

Ливанда хавфли чиқиндиларни йўқ қилиш учун ер жуда оз ва уни сақлаш ёки қайта ишлаш корхоналари ҳам мавжуд эмас. Вазият эса портлашнинг Байрутга ва бутун Ливанга маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича хизмат кўрсатадиган икки шаҳар объектидан бирига жиддий зарар етказганлиги боис оғирлашмоқда. Бугунги кунда чиқиндиларнинг катта қисми тўғридан-тўғри чиқиндихоналарга юборилмоқда. Агар ушбу муаммо ҳал этилмаса, яқин орада мамлакат яна бир жиддий инқирозга дуч келади.

Фото: AP

Шундан келиб чиққан ҳолда, БМТ ва Европа Иттифоқи биргаликда Ливанга чиқиндиларни экологик жиҳатдан тозалаш жараёнини ташкил этиш ҳамда тўғри қайта ишлашда ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.

Бугунга келиб Байрут портидан ташқаридаги чиқиндилар ва атроф-муҳитга етказилган зарар, шунингдек, портнинг ўзидаги кимёвий таъсирга оид дастлабки баҳолаш ишларини амалга оширилган.

Ўз навбатида, Жаҳон банки ҳам атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорининг дастлабки баҳолаш жараёнининг хулосасини тайёрлаган.

Дастлабки тахминларга кўра, портлашдан кейинги атроф-муҳитни тиклаш учун 100 миллион доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади.

БМТ Ливанни қўллаб-қувватлаш учун донорлардан 565 миллион доллар сўраган эди. Ушбу маблағларнинг бир қисми шаҳарни тиклашга сарфланади.

Ушбу жараённинг эколог тоза ривожланишга йўналтириш учун ҳамма нарсани қилишга ундаётган БМТ Тараққиёт Дастури мутахассислари, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни, энергия самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўришни ва биноларни тиклашда самарали изоляция материалларидан, шунингдек, тегишли дизайндан фойдаланишни маслаҳат беришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер