Бир новвойхонада 7 кишининг ишини бажарувчи ускуна яратилди

10:08 08 Октябр 2021 Жамият
619 0

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманганлик ихтирочи-инноватор Муҳаммаджон Акрамов новвойлар ишини енгиллатиб, хамир қориб, кесиб, тайёр зувала тайёрлаб берадиган аппарат яратди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу қурилмага хитойлик компаниялар ҳам қизиқмоқда.

Ихтирочининг маълум қилишча, қурилмани яратиш учун етти ой вақт кетган.  Бунинг устида яна ишланмоқда. Ихтирони муаллифлик ҳуқуқини патентлаш жараёни бошланган.

Мазкур ихтиро битта новвойхонада етти кишининг ишини бажаради.

Ҳозирда ушбу қурилма Наманган шаҳрининг Зарбдор ва Гўзал даҳаларидаги новвойхоналарда ишлатилмоқда. У соатига етти юзта зувала тайёрлаш қувватига эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер