Бир кунда ярим миллионта янги ҳолат. Бу пандемия бошидан бери энг ёмон натижа — ЖССТ

00:31 31 Октябр 2020 Дунё
916 0

Фото: Getty Images

Ўтган кун давомида дунёда яна 505 756 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу пандемия бошланганидан буён мутлақ рекорд ҳисобланади, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарида

Хусусан, Европада 258,6 мингта, Америкада 143,4 мингта, Жануби-Шарқий Осиёда 58,2 мингта, Шарқий Ўрта ер денгизида 27,4 мингта, Африкада 5,8 мингта, Тинч океанининг ғарбий қисмида 3,4 мингта янги ҳолат тасдиқланган.

ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери 44,8 миллион киши ушбу вирус билан зарарланган, 1,1 миллион нафар бемор ушбу касаллик асоратларидан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер