Билим ва тажриба уйғунлиги: шоликор фермерлар учун 36 соатлик ўқув машғулотлари бошланди

16:58 03 Март 2026 Жамият
431 0

Тошкент вилояти ҳокими ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетида вилоят шоликор фермерлари учун 36 соатлик махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу дастурдан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалигида замонавий ва самарали ёндашувларни жорий этиш, хусусан, шоличилик тармоғида юқори ҳосилдорликка эришиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашдир.

Машғулотлар давомида соҳанинг етук мутахассислари ва тажрибали олимлар томонидан долзарб мавзуларда маърузалар тақдим этилмоқда. Хусусан, сув тежовчи технологияларни амалиётга жорий этиш, жаҳон тажрибаси асосида шоли етиштиришнинг илғор усуллари, замонавий агротехник тадбирлар, шунингдек, шоли экинларида учрайдиган зараркунанда ва касалликларга қарши самарали кураш чоралари ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.

Тадбирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, тингловчилар назарий билимлар билан бир қаторда амалий тавсияларга ҳам эга бўлиб, уларни ўз хўжаликларида қўллаш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса шоличилик соҳасида рақобатбардош ва барқарор ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ўқув машғулотлари якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер