«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Гимнастрада» мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

11:11 29 Ноябрь 2023 Жамият
259 0

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақалари бўлиб ўтди.

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Гимнастрада» спорт тури бўйича мусобақанинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди:

1-ўрин Самарқанд вилояти

2-ўрин Тошкент шаҳри

3-ўрин Жиззах шаҳри жамоаларига берилди.

Республика босқичига етиб келган ёшлар ўртасида қизғин ва шиддатли тарзда ўтган беллашувлар натижасига кўра Яккасарой тумани номидан пойтахт шарафини ҳимоя қилаётган жамоа 2-ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз. Ғалабангиз бардавом бўлсин!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер