Бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўлкамизда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида транспорт воситалари ҳаракатланишида бир қанча муаммолар юзага келди. Шу боис Балиқчи тумани ҳокимлиги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бепул автобус қатновини йўлга қўйди.
— Бунинг учун энг серқатнов учта йўналиш танлаб олинди, — дейди туман ҳокимлиги ходими Музаффаржон Каримов. — Натижада “Балиқчи —Чинобод”, “Чинобод — Ўрмонбек” ҳамда “Чинобод — Эски Ҳаққулобод” йўналишларида ҳаракатланувчи ҳамюртларимизга қулайлик яратилди.
Автобуслар шу йилнинг 22 декабрь кунига қадар бепул хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Вазиятга қараб бу муддат узайтирилиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг