Бемор болаларга шахмат доскалари совға қилинди
14 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ота-оналарига далда берган эди. Ташриф доирасида болалар давлат раҳбари билан ўз қизиқишларини ўртоқлашиб, улардан бири спортнинг шахмат турига қизиқишини маълум қилган.
15 май куни Президент топшириғига мувофиқ ушбу шифохонада даволанаётган болаларга шахмат доскалари совға қилинди, соҳа мутахассислари бемор болалар шахмат ўйнашди ҳамда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Президент билан учрашув чоғида шахматга қизиқиши ҳақида айтган Саиджон Салимжонов Фарғона шаҳридаги 28-мактабнинг 3-«А» синфи ўқувчиси бўлиб, дарслардан кейин шахмат билан шуғулланган ва профессионал шахмат ҳақида орзу қилган.
Шунингдек, марказда даволанаётганлар орасида шахматга қизиқадиган болалар кўпчиликни ташкил қилар экан. Шулардан яна бири Жиззах вилоятидан келган - Жасурбек Абдуғаниев бўлиб, у ҳам қизиқиши ва орзулари билан ўртоқлашди.
Бундан ташқари Бухоронинг Олот туманидан келиб, марказда даволанаётган Темурбек Ботиров эса дўстлари билан спорт майдонларига бориши, у ерда турли жисмоний машғулотлар билан шуғулланишини айтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг