Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари бўлиши кутиляпти

13:39 13 Май 2020 Сиёсат
1861 0

Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш" демократик партияси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Бош Вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович номзодини маъқуллади.

Шунингидек, Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер