«Башакшеҳир» жамоаси Конференциялар лигаси саралаш босқичида ғалаба қозонди
Кеча УЕФА Конференциялар Лигасининг учинчи саралаш босқичи доирасида Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби Норвегия мамлакатининг «Викинг» жамоаси меҳмони бўлди.
Ставенгер шаҳрида ўтган баҳс «Башакшеҳир»нинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга «турклар»дан Кристофер Опери, Дениз Туруч ва Давис Зелке муаллифлик қилди. «Викинг»нинг ягона жавоб голини Сандер Свендсен киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг 59-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Аббосбек Файзуллаев эса ўйин қайдномасига киритилмади.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 13 август куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг