Банкларнинг устав капитали миқдори оширилмоқда
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Таъкидланганидек, Қонун билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январигача босқичма-босқич юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Мазкур меъёрнинг киритилиши банкларни капиталлаштириш даражаси ҳамда ресурс базасини ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча кредит бериш имкониятини яратади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Шунингдек, Қонунга кўра норезидентлар томонидан банкларнинг акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштирилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур Қонунга киритилаётган ўзгартишлар банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар жараёнларида иштирок этишини кенгайтиришга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг