Балиқчининг чинни буюмлари харидоргир

10:55 15 Январь 2025 Жамият
213 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Балиқчи туманида фаолият олиб бораётган “Mig farfor” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона хитойлик тадбиркор Хуанг Лианжун томонидан ташкил этилган. Бу корхонада 2024 йилда 1 миллиард 582 миллион сўмлик чинни буюмлари ишлаб чиқарилди.

— Маҳсулотларимизга ички бозорда эҳтиёж катта, — дейди корхона менежери Шаҳобиддин Қодиров. — Йил якунига қадар экспорт фаолиятини йўлга қўймоқчимиз. Бунинг учун Хитой давлатидан 400 минг АҚШ долларига замонавий печ сотиб олмоқдамиз. Бу орқали ишлаб чиқариш қуввати 2,5 баробарга ошиб, ишчилар сони 150 нафарга етади.

Ҳозир корхонада 70 нафар хотин-қизлар самарали меҳнат қилмоқда. Улар тайёрлаган маҳсулотлар сифати ва бежиримлиги билан харидоргир бўляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер