Бахтиёр Саидов Кўрфаз давлатлари элчилари билан учрашув ўтказди

20:07 12 Март 2026 Сиёсат
711 0

Бугун, 21 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кўрфаз давлатлари элчилари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Билдирилишича, вазирликда ўтган учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Қатар Давлати ва Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашилган.

Саидов минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган ҳолатлар юзасидан хавотир билдириб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик, шунингдек барча низоларни дипломатик йўллар орқали ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер