Бахтиёр Саидов Иордания Бош вазир ўринбосари билан телефон орқали мулоқот қилди

19:08 01 Март 2026 Сиёсат
547 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказдик», — дейди Бахтиёр Саидов.

Шунингдек, мулоқот давомида барча юзага келаётган масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, фақат тинч, сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш муҳимлигини таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер