Байрам яқин... Гулдасталар ҳозирми?
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Аёл — оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотдир. Шарқда аёлни фариштага қиёс қилишади. Аёл бу энг аввало она, қайсики, фарзандига ҳаёт ва инсонийлик фазилатларини бахш этувчи чашмадир. Уларнинг кўнглини нафақат алоҳида кунларда, балки ҳар бир кун мамнун этмоқ барчамизнинг бурчимиздир.

Баҳорнинг аввалида барчамизнинг севимли байрамимиз 8 март яқинлашгани сайин кўпчилик эркаклар ушбу байрамда совға масаласида бош қотиришади. Албатта бунда ҳар бир инсонинг дидига қараб совға танлаш мухим. Кимдир қимматроқ совға сотиб олишни хуш кўрса, баъзилар эса аммо ноодатий туҳфаларни ҳадя этишга харакат қилади. Муҳими, совға танлаётганда фантазияни ишга сола билишдир.

Барчага маълум совғалар орасида энг ёқимлиси бу гулдастадир, албатта. Гул барча аёлларга ўзгача бир кайфият улашади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳар бир гул ва рангининг ўз маноси бор. Шунингдек гул дастадаги гуллар сони ҳам муайян маънони англатади. Аслини олганда, аёллар учун чин қалбдан айтилган дил изҳори ёхуд ширин сўзнинг ўзи катта совға. Дарҳақиқат, совға қандай бўлишидан қатъий назар, инсон кўнглини кўтаришга, яхши кайфият улашишга хизмат қилиши керак.

Субхидамда аста бош кўтарган бинафша гул мисоли нозиқ қалбга эга аёлларни, қуёшнинг қайноқ харорат ила таратаётаган нурлари каби қайноқ дил изхорлари ҳамда ўзига хос гуллардан тузилган гулдасталар билан муборакбод этишни унутманг.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг