Байрам муносабати билан Тошкент вилоятидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Тошкент вилоятида байрам муносабати билан бир нечта кўчаларда транспорт воситалар ҳаракати чекланади. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Унда айтилишича, 28 август куни соат 16:00дан 23:30га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалар ҳаракати чекланади:
- Пискент тумани «Лолаариқ» мфй ҳудудида жойлашган «Пискент тумани марказий ўйингоҳи»га туташ кўчалар;
- Юқоричирчиқ туманининг БЎСМ ўйингоҳига олиб борувчи кўчалар
- Бекобод шаҳрининг Ғ.Ғулом ва Истиқлол кўчаларида
Шунингдек, 29 август куни соат 16:00дан 23:30га қадар:
- Зангиота туманида жойлашган Маданият ва истироҳат боғи атрофидаги «Мустақиллик», «Ойбек» ва ушбу кўчаларга туташган тор кўчалар;
- Оққўрғон туманнинг «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғини «Ойбек» кўчасида .
- Чирчиқ шаҳрининг «Кимёгарлар маданият саройига туташ бўлган кўчаларда транспорт воситалар ҳаракати чекланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг