Байрам муносабати билан Қашқадарёда “101” фильми намойиш этилди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қашқадарё вилоятида таниқли киноижодкорлар ва бошқа санъат вакиллари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Яккабоғ тумани ва бошқа ҳудудларда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Жумладан, байрам муносабати билан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов томонидан суратга олинган “101” фильми намойиш этилди.
Вилоятдаги ижодий учрашувлар ҳамда фильмлар намойишлари 15 майга қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг