Байрам кунларида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:57 19 Март 2026 Жамият
219 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 19-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди ўртача илиқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кунларда Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 13-16 даража илиқ, эртага 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.

21 мартда ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққача кўтарилади.

23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 28 даража илиққача бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 19 мартда кундузи, 20 мартда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда 14-16 даража илиқ, 20 мартда

17-19 даража илиқ бўлади. 21 мартда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади. 23-24 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер