Байденнинг маслаҳатчиси Хитойни АҚШ учун энг асосий геосиёсий муаммо деди

00:03 13 Октябр 2022 Дунё
2206 0

Фото: Reuters

Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Хитойни АҚШ учун энг асосий геосиёсий муаммо деб атади.

Вашингтон Хитой Халқ Республикаси(ХХР)ни ўзининг асосий геосиёсий таҳдиди сифатида кўради. Бироқ Хитой билан очиқ қарама-қаршилик ёки янги совуқ урушни қўллаб-қувватламоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Миллий хавфсизлик бўйича янги стратегия эълон қилиниши шарафига ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Биз геосиёсий жиҳатдан ХХР Америка учун энг катта геосиёсий муаммо эканлигини тан оламиз. Гарчи бу кўп жиҳатдан Ҳинд-Тинч океани минтақасига тегишли бўлсада, бу муаммо глобал миқёсга ҳам эга», дейди Салливан.

Маслаҳатчининг қўшимча қилишича, АҚШ глобал стратегик рақобатдан қочади ва янги совуқ урушнинг олдини олиш учун дунёни қаттиқ блокларга бўлишга уринмайди.

Аввалроқ, Салливан Қўшма Штатлар Россияни тийиб туриш ва Хитой билан рақобатлашиш йўлини белгилаганини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, янги Глобал хавфсизлик стратегиясига кўра, Хитой ва Россия бир-бири билан тобора боғланиб бормоқда, бироқ уларнинг муаммолари сезиларли даражада фарқ қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер