Байден яна бир бор Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб билишини айтди
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб билишини яна бир бор таъкидлади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
«Биз учун энг муҳими — бу бошиданоқ демократик бирдамлигимизни сақлаб қолиш ва очиғини айтганда, мен ҳарбий жиноятчи деб биладиган одам томонидан содир этилаётган бузғунчиликни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришдир», деган Оқ уй раҳбари.
Байден шунингдек, унинг фикри «ҳуқуқий нуқтаи назарга ҳам мос келишини» таклиф қилган.
Охирги кунларда Байден бир неча бор Россия президентига шундай баёнотлар берган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Байденнинг бу баёнотлари «Путинга нисбатан шахсий ҳақорат ҳисобланади».
21 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливанга Америка президентининг россиялик ҳамкасбига айтган сўзлари муносабати билан норозилик нотасини топширди.
Вазирлик нотасида Байденнинг баёнотлари «бундай юқори мартабали давлат арбобига нолойиқ» ва «Россия-Америка муносабатларини бузиш ёқасига қўйгани» қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг